Азим Аҳмадхўжаев Жиззах вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ҳамда кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Ўтган йилнинг августдан Азим Аҳмадхўжаев Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директор ўринбосари (мазкур лавозим президент маслаҳатчиси ўринбосарлигига тенглаштирилган) бўлиб ишлади.

Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши унинг номзодини ҳоким ўринбосари лавозимига тасдиқлади.

Азим Аҳмедходжаев (1979 йилда туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси (2002 йил). 2016 йил майидан 2017 йил мартига қадар «Асака» банки бошқаруви раиси бўлган. Аввалроқ — 2011 йил майидан — Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари, сўнгра бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2018 йил февралида АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, августдан ЛБМАда рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш масалалари бўйича блок раҳбари бўлди.