Ўзбекистон паралимпия делегацияси Токио-2020 ўйинларининг дастлабки олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Пара-дзюдочи Учқун Қуронбоев -66 кг вазн тоифасида олтин медаль учун кечган баҳсда испаниялик Серхио Ибанес билан рақобатлашди. Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувда Қуронбоевнинг қўли баланд келиб, олтин медални қўлга киритди.

Ҳозирда Ўзбекистон паралимпия делегацияси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медаллари билан умужамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллаб турибди.