Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар беришича, ОТМларда 2021/2022 ўқув йили анъанавий (оффлайн) шаклда бошланади.

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 6 сентябрдан бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий шаклда бошланади.

Ўзбекистонда Мустақиллик куни нишонланиши муносабати билан 1−5 сентябрь расман дам олиш кунлари ҳисобланади, шу боис ўқиш 6 сентябрдан бошланади.

Аввалроқ, бу йил ОТМларга 948 млн абитуриент ҳужжат топширгани хабар қилинган эди. Бу 2020 йилга нисбатан 36,1 фоизга (1 млн 484 минг) ёки 535 минг абитуриентга кам.

Коронавирус билан кунлик касалланишлар сони ортиши билан шу йилнинг апрель ойи якунидан барча ОТМлар онлайн шаклда ўз фаолиятини давом эттирган эди. Кейинчалик ОТМлар эса ўқув йилини масофадан таълим бериш билан якунлади.

Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 ўқув йилида 2, 3 ва 4-курс талабаларига ўқиш онлайн тарзда бошланган эди. Октябрдан 1-курслар ҳам қабул қилиб олингач, пандемиянинг юмшашига қараб анъанавий тизимга яна қайтилган эди.