Ташқи сиёсатдаги махсус вазият туфайли Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўлими номаълум вақтга ёпилади. Бу ҳақда дипломатик ваколатхона сайтида хабар қилинди.

Элчихонада, айниқса, виза олиш учун тайинланган учрашувлар шу вақтдан эътиборан кучга кириши билан бекор қилинади.

«Янги визага ёзилиш вақтлари ҳақида, ҳамда виза олиш учун учрашувлар ҳақида керакли вақтда хабар берилади. Сўровномаларингизни юбормаслигингизни илтимос қиламиз. Бу борадаги саволлар ҳозирча жавобсиз қолади», — дейилади хабарда.

Фото: Bundeswehr im Einsatz / Twitter.

Германия айни вақтда ўз фуқароларини Кобулдан Ўзбекистон орқали эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда. 19 августдан Ўзбекистон Германия, Европа иттифоқининг бошқа давлатлари ҳамда Афғонистон фуқароларини Кобулдан Тошкент орқали узлуксиз эвакуация қилинишини таъминлаш мақсадида пойтахт аэропортининг маҳаллий терминалини ажратиб берди.