Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 13−16 август кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли сел хавфи мавжуд, дея хабар бермоқда Гидрометеорология матбуот хизмати.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, вазирликнинг «1050» қисқа рақамига мурожаат этишни сўради.

20 июль куни Наманган вилояти ҳудудида кучли ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида Наманган шаҳар, Косонсой, Тўрақўрғон ҳамда Уйчи туманларининг айрим маҳаллаларида аҳоли яшаш хонадонлари, кўчаларга сув тошиш ҳолатлари кузатилган эди. Наманган шаҳар Юксалиш ва Елихон маҳаллаларида 132 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган эди.