7 август куни Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлисида октябрь ойидаги президентлик сайловига амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди. Йиғилишда ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши аъзоси Абдулла Арипов нутқ сўзлади. «Газета.uz» унинг нутқини тақдим этади (бош вазир нутқининг видеолавҳасини Kun.uz эълон қилган).

Абдулла Арипов нутқи

Маълумки хурматли президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан 2017 йил 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Сўнгги 5 йил ичида ушбу стратегия асосида барча соҳаларда туб ўзгаришлар амалга оширилди. Ҳар томонлама ривожланган Янги Ўзбекистон барпо этилмоқда ва Учинчи Ренессанснинг пойдевори яратилмоқда. Мамлакатимиз раҳбарининг «Халқ давлат идораларига эмас — балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган ғоялари фаолиятимиз асосига айланди.

Улар 5 йил олдин халқ билан мулоқотнинг мутлақо янги тизимни, янги институтини яратиб бердилар. Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонаси, жойларда халқ қабулхоналари ташкил этилди. Халқимиз ўзининг дард-у ҳастратини, йиллар давомида йиғилган муаммоларини очиқ-ошкора айта бошлади.

Давлатимиз раҳбарининг «Инсон қадри улуғ, эртага эмас узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши» деган эзгу ғояларни ижобатини юртдошларимиз бугун ўз тақдири ва оиласи мисолида кўриб, ҳис қилиб туришибди. Очиқлик сиёсати олиб борилгани туфайли халқимизнинг давлатга нисбатан ишончи янада мустаҳкамланди.

Ҳурматли Шавкат Миромонович ҳар доим юртдошларимизнинг дарди билан яшайдилар. Шунинг учун президентлик фаолиятини бошлашлари билан аҳолини энг кўп ташвишга солаётган уй-жой масаласини давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиладилар. Қисқа вақт ичида мамлакатимиз улкан қурилиш майдонига айланди. Узоқ йиллар бошпанасиз бўлган юзлаб, минглаб оилалар шахсий уй жойларга эга бўлдилар.

2020 йилда ижтимоий нафақа олувчилар қамрови 2 баравар оширилиб, 1 миллион 200 минг нафарга етди.

Йиллар давомида яшириб келинган камбағаллик муаммоси борлигини муҳтарам президентимиз очиқ гапириб, унга қарши кескин кураш бошлаб бердилар. Эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича, мутлақо янгича «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» тизими жорий этилди.

Давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродалари билан мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва кафолатлари кучайтирилиб, мажбурий меҳнатга шу жумладан болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилди.

Ёдингизда бўлса, аввалари ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар ижтимоий соҳа вакиллари болаларни ўқитиш, беморларни даволаш, ўз ишларини амалга ошириш ўрнига, ўқувчи ва талабалар билан биргаликда бутун куз пахта даласида ўтказишар эди. Баҳорда эса пахта чопиғига чиқишар эди. Шу даражага етиб борган эдики, мактабларнинг умумий натижасида эркак ўқитувчиларнинг сони кескин камайиб кетган эди. Бу ўз ўрнида мактаб болаларинг таълим-тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Чет элларда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳам таъминланмас эди. Бу масалага умуман эътибор қаратилмаган. Ҳурматли президентимиз, ишлаш, пул топиш учун ҳорижга кетаётган фуқароларимизга муносабатни буткул ўзгартирдилар. Уларнинг чет элда ҳуқуқлари паймол бўлишини олдини олиш, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, ташкиллаштирилган миграцияни йўлга қўйиш бўйича мутлақо янги тизимни яратиб бердилар.

Адашиб, бошқа йўлга кириб қолган ватандошларимизга душман кўзи билан қараш эмас, аксинча кечиримли бўлиш, уларга инсонийликнинг энг юксак намунасини кўрсатиш давлатимиз раҳбарининг муҳим ислоҳотларидан бири бўлди.

Мамлакатимиз тариҳида илк бор «Меҳр» операциялари беш маротаба амалга оширилиб,Сурия, Ироқ ва Афғонистондан жами 531 нафар фуқаро, асосан аёллар ва болалар Ватанимизга қайтариб олиб келингани бунинг яққол тасдиғидир.

Минг афсуски 2016 йилгача мактабгача таълим муассасалари сони йилдан йилга камайди. Болаларни боғчалар билан қамраб олиш бор ёғи 30 фоизни ташкил этади. Мамлакатимиз йигит қизларининг атиги 9 фоизи олий таълимга қамраб олишнинг имкони мавжуд эди.

Ҳурматли президентимиз ташаббуслари билан ушбу муаммолар ҳал этилди. Бугунги кунда ва хусусий шериклик асосида боғчалар сони 14 мингтадан ошди. Шундан 8300га яқинини нодавлат боғчалари ташкил этади. Айни пайтда, 1 млн 800 минг нафар ёки 63 фоиз бола боғчага бормоқда. Йил якунига қадар бу кўрсаткич 67 фоизга, 2023 йилнинг оҳирига 75 фоизга етказилиши белгилаб қўйилган.

Таълим ва тарбия масаласи умуммиллий ҳаракатга айланди. Ўқитувчининг мавқейиини юксалтириш, устоз муаллимларга муносиб шарт-шароитларни яратиш мақсадида педагог ҳодимларнинг иш ҳаққи босқичма-босқич ошириб борилмоқда.

Ёшларнинг иқтидори ва салоҳиятини тўғри йўналтириш, умумтаълим фанларини ўқитишнинг бутунлай янгича тизими яратилди.

Мамлакатимизда президент мактаби ва ихтсослаштирилган ҳамда ижод мактаблари ташкил этилди. Олий таълим тизимида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳам бугунги кунга келиб ўз натижаларини бермоқда. Сўнгги беш йилда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 20 фоизга етказилди. Жумладан 10 та нодавлат ҳамда 19 та хорижий ОТМлар филиаллари ташкил этилди. Ҳорижий университетлари филиаллари 26 тага етказилди.

Пандемия оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун давлат томонидан жами 82 трлн сўмлик комлекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан инқирозга қарши жамғарма муҳтарам президентимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилиб, коронавирусга қарши курашиш, аҳоли ва корхонларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирларга бюджетдан 16 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Фармацевтика соҳасини изчил ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, президент қарори билан бу тасдиқланди. Пандемия даври учун ўта муҳим бўлган ремдесивир, фавипиравир, гепарин, эноксапарин ва бошқа препаратларни ўзимизда ишлаб чиқиш қисқа муддатда йўлга қўйилди. Ҳурматли президентимизнинг сай-ҳаракатлари туфайли жуда катта машаққатлар билан «Спутник V», AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, Moderna вакциналари олиб келиняпти ва энг муҳими, халқимиз бепул эмланяпти.

Барчангизга маълум ўтган йили мамлакатимиз учун оғир синовлар йили бўлди. Пандемия балоси етмаганидек, Бухоро вилоятида, сўнгра Сардоба сув омборида кутилмаганда юз берган табиий ва техноген офатлар ҳам эл-юртимизнинг иродасини яна бир бор жиддий синовдан ўтказди.

Аҳоли пунктлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари катта талафот кўрди. Юзлаб одамлар уйсиз ва бошпанасиз қолди. Шуни айтишни истардимки, ҳурматли президентимиз бу иккала талофат бўйича ҳам, талофат эълон қилиниши билан қисқа муддат ичида ўша куннинг ўзида жойларга бордилар. Шахсан, Сардобага ташриф буюриб, хонадонма хонадон юрдилар. Зарар кўрган аҳоли билан биттама битта учрашиб улар билан суҳбатлашиб, барча ташвишларига шерик бўлдилар.

Президентимиз томонларидан қабул қилинган 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси иқтисодиётимизни барқарор ўсишини пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу ўринда бир нарсани сизларга эслатмоқчиман, беш йил аввал валюта бозори қай аҳволда эди? Кўп-кўп қўштирноқ ичидаги «ақлли» иқтисрдчилар валюта бозори эркинлашишиа кескин қарши бўлганлар. Фақатгина ҳурматли Шавкат Миромоновичнинг қатъиятликлари билан валюта бозори эркинлашди. Миллий валюта сўмни айирбошлаш имконияти яратилди.

Ҳақиқий бозор иқтисодиётини барпо этиш мақсадида қабул қилинган ушбу тарихий қарорлари туфайли, макроиқтисодий барқарорлик таъминланди.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ тарғиботлар енгиллаштирилди. Шавкат Миромонович Мирзиёев президент этиб сайланганликларининг илк кунлариданоқ, ҳудудларни комлекс ривожлантиришга жиддий эътибор қаратдилар. Айниқса, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни тараққий этттириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш масаласи муҳим вазифалардан бири бўлди.

Умуман янги бўлган қишлоқ ва маҳаллаларни архитектура қиёфасини тубдан ўзгартириш борасида «Обод қишлоқ ва обод маҳалла» дастурлари амалиётга жорий этилди.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича катта маблағлар ажратиб келиняпти. Ҳусусан аҳолининг ичимлик сув-таъминотини яхшилаш учун ҳар йили 4 тлрн сўмга яқин, йўлларнинг ҳолатини яхшилашга эса 6 трлн сўмга яқин маблағлар ажратиб келинмоқда.

Ҳурматли президентимиз томонларидан ўтган давр мобайнида ташқи сиёсат соҳасида хорижий давлатлар биринчи навбатда қўшни мамлакатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида изчил ислоҳотларни амалга оширилди. Халқаро муносабатларнинг янги саҳифаси очилди десак муболаға бўлмайди. Бунинг натижасида Ўзбекистонимизнминг ташқи сиёсий майдонидаги мавқеи юқори даражага кўтарилиб, кундан-кун ортиб бормоқда.

Барча мамлакатлар, айниқса Марказий Осиё давлатлари билан кўп асрлик дўстлик ва яхши кўшничилик, стратегик-шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларимиз мутлақо янги даражага кўтарилди. Энг муҳими ҳурматли президентимизнинг бу доно сиёсатлари туфайли Ўзбекистоннинг қўшни мамалакатлар билан савдо айланмаси 5 бараварга ортди. Аксарият ёпилган ўтиш чегара пунктлари очилди. Турли ҳил тўсиқлар олиб ташланди. Узоқ йиллар бир-бирини кўра олмаган қариндошлар дийдорлашди. Халқларимиз бир-бирига янада яқин бўлишди.

Қўшни давлатлар билан йиллар давомида турғун бўлиб, кўп ҳолларда зиддият келтириб чиқарган чегара масалалари ҳурматли президентимизнинг сай ҳаракатлари билан ўз ечимини топиб келяпти.

Қадрли дўстлар! Ўтган 5 йилда қилинган тарихий аҳамиятга эга мамлакатимиз ижтимоий сиёсий тараққиёти ва халқимиз ҳаётидаги амалий исботини топган ислоҳотларнинг айримлари ҳақида тўхталдик холос.

Умуман ҳаётимизнинг барча жабҳаларида жонланиш, ўсиш, ўзгариш яққол кўзга ташланмоқда. Буни эътироф этмаслик, тан олмаслик ҳақиқтдан кўз юмиш бўлади.

Ўзбекистонда бутунлай янгича иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-маънавий, илмий-маърифий иқлим пайдо бўлди. Хўш, мамлакатимиз бундай мақтанишга арзигулик натижаларга қандай эришди?

Эришилаётган натижаларга асло қониқмаслик, муваффақиятларга маҳлиё бўлмаслик, мавжуд аҳволни ҳаққоний, ишларни мунтазам танқидий баҳолашга, ўзларининг ва жамоаларнинг олидига тинимсиз бир-биридан мураккаб вазифаларни қўйиб, доим маррани баланд олишга даъват қилган ҳурматли президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев қатъий сиёсий иродалари ва шахсий намуналари билан эришдик.

Биз жуда тез амалга оширилаётган ўзгаришларга кўникиб қолдик. Уларнинг моҳиятини англашга улгурмаяпмиз. Гўё Ватанимиз равнақи халқимиз фаровонлиги йўлида қилинаётган мислсиз ислоҳотлар айнан шундай бўлиши керакдек ва шу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгандек қабул қиляпмиз. Аслида бунинг замирида давлатимиз олдида турган долзарб муаммоларни ақл-идрок билан еча оладиган фидоий, мард, серғайрат ва тафаккури кучли бўлган шахснинг — ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қатъиятлари мужассам.

Бугун шу ерда ўтирганлар, партиянинг минглаб аъзолари, умуман бутун халқимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг улкан ҳаётий тажрибалари, иродалари, қатъиятликлари Ватанни, халқини севиши ва инсоний фазилатларини теран ҳис этиб турибди.

Ҳурматли партиядошлар! Партиямизнинг навбатдаги съездида мамлакатимиздаги барча ташаббускор инсонлар, иқтисодиётимизни мустаҳкамлаётган тадбиркорлар, қишлоқ хўжалигини юксалтираётган фидоийлар Янги Ўзбекистонда яратилаётган шарт-шароитлардан руҳланиб, янги мақсадлар сари интилаётган миллионлаб ёшлар юртимиз бугунги кундагиданда фаровон тараққий этишини сўраб дуо қилаётган нуроний кексаларимиз номидан президент сайловида фидойи инсон, ўз ҳаётини шу халқ саодатига бағишлаган Шавкат Миромонович Миризиёев номзодларини кўрсатилишини қўллаб-қувватлашга чақираман.