Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2 август куни Тошкент иссиқлик электр станцияси Қибрай тумани учун ишлаб чиқараётган иссиқлик энергиясига янги тарифларни тасдиқлади.

Барча истеъмолчилар, жумладан улгуржи истеъмолчи-қайта тақсимловчилар ва иссиқхона хўжаликлари ва «Иссиқлик манбаи» корхонаси учун иссиқ сув ва буғ учун янги тариф 1 Гкал учун 275 минг сўм (жориф тариф — 194 350 сўм) этиб белгиланди.

Тарифлар ҚҚСни ўз ичига олади. Янги тарифнинг кучга кириш санаси — 20 август.