Президент тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечириб, самосвал ҳайдовчиси билан суҳбатлашгани ҳақида хабар берилган эди.

Шавкат Мирзиёев ҳайдовчи билан суҳбатда машинанинг қулайликлари ҳақида сўради. Давлат раҳбари ҳайдовчининг маоши ҳақида ҳам савол берди. «11−12 млн, кўтарилиб боряпти ҳозир», — деди ҳайдовчи.

Президент ундан ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам сўради. «Уйим йўқ эди, уйли бўлдим. Машина олдим. Ҳозир Malibu автомашинам бор. Сизга раҳмат!», деб жавоб берди у. Шавкат Мирзиёев «Malibu`инг ҳам борми?», дея хайрон қолди.