Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») TikTok, Twitter, «ВКонтакте» ва Skype мессенжерларининг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклади. Бунга сабаб ўзбекистонликларнинг шахсу маълумотлари Ўзбекистондан ташқарида сақланиши ва қайта ишланиши эканлиги айтилмоқда.

«Газета.uz»нинг аниқлик киритишича, «Ўзкомназорат» шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрини юритади. Ушбу реестрга юқорида айтилган платформалардан ташқари Хитойнинг WeChat (Tencent) ижтимоий тармоғи ҳам киритилган. Реестрда айтилишича, «Ўзкомназорат» ижтимоий тармоқларга июнь ойида тақдимнома юборган ва уларнинг фаолиятини 2 июль куни чеклаган.

Чекловлар натижасида Ўзбекистонда блок қилинган сайтларни очишда ёрдам берадиган VPN мобил иловалари бирданига оммалашди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида «Ўзкомназорат» Mail.ru Group (ВКонтакте), Twitter ва Tencent (WeChat) ижтимоий тармоқлари эгаларига «Шахсий маълумотлар тўғрисида"ги қонуннинг 27−1 моддасига риоя қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Яъни, Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари қайта ишланадиган серверларни мамлакат ичида жойлаштириш керак эди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразоқов ижтимоий тармоқларни бир ойга блокласа, ёшлар китоб ва газета ўқишни бошлаши ҳақида айтган эди. Депутат Расул Кушербаев ижтимоий тармоқларнинг чекланишини «ахборот жуда кулгули ва асридаги абсурд» деб таърифлаган эди.