23 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 773 та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, умумий касалланиш ҳолатлари 123 559 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 507 нафар кишида пневмония аниқланди.


23 июль куни 659 нафар бемор касалликдан соғайиб, соғайганлар жами 117 962 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 826 нафарни ташкил қилди.

Маълумот учун, бундан аввалги антирекорд 22 июль куни қайд этилган бўлиб, унда 738 кишида коронавирус аниқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.