Ўзбекистонда 22 июль куни йил бошидан бери антирекорд янглиланди — 738 киши коронавирусга чалинди. Бир кун аввал ушбу рақам 719 тани ташкил этган эди. Коронавирус билан умумий касалланиш ҳолатлари 122 786 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг энг юқори кўрсаткичлари пойтахтда — 118 кишида, Тошкент вилоятида — 89 кишида, Жиззахда — 85 кишида, Самарқандда — 78 кишида, Сурхондарё вилоятида — 77 кишида, Қорақалпоғистонда — 76 кишида ва Фарғона вилоятида — 65 кишида аниқланди.

Кеча кун давомида 462 пневмония ҳолати ҳам аниқланди. Ушбу кўрсаткич Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония билан касалланиш статистикасини эълон қилишни бошлаган 5 июлдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 819 нафарни ташкил қилди.