Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бу ҳафтада Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, табиий ва аниқ фанлар ҳамда ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш тўғрисида тақдимот бўлиши ҳам кўзда тутилган.

«Улар бўйича оммавий ахборот воситаларида батафсил хабар берамиз», — дея қўшимча қилди президент матбуот котиби.