25 июнь куни Ўзбекистон коронавирус ҳолатларининг кунлик кўпайиши бўйича рекордни янгилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, кун давомида 546 та янги ҳолат тасдиқланган (бир кун олдин — 476 та) ва 2 та ўлим қайд этилган.

Мамлакатда қайд этилган ҳолатларнинг умумий сони 108730 тага етди, расмий равишда 727 киши COVID-19 асоратларидан вафот этгани қайд этилди.

Жума куни Тошкент шаҳрида 164 та, Тошкент вилоятида — 94 та, Самарқанд вилоятида — 90 та, Хоразм вилоятида — 35 та, Фарғона шаҳрида — 32 та, Сурхондарёда — 30 та ҳолат аниқланган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3542 киши даволанмоқда.

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 3 180 556 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 866 148 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 128 260 нафарни, 3-босқич эмланганлар 186 148 нафарни ташкил қилди.

25 июнда Ўзбекистон бўйлаб 65 693 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 31 918 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 16 177, 3-босқич эмланганлар 17 598 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Наманган вилояти (384 765 доза), Фарғона вилоятида (365 516 доза), Андижон вилоятида (358 932 доза) ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 июндан бошлаб амалдаги карантин чекловлари кучайтирилмоқда ва Ўзбекистонда қўшимча карантин чекловлари жорий этилмоқда. Хусусан, Тошкентга ҳудудлардан кириш чекланди ва барча кўнгилочар муассасалар ва овқатланиш пунктлари соат 8:00 дан 20:00 гача ишлаши белгиланди.

Шунингдек, 18 ёшдан ошган барча фуқаролар учун коронавирусга қарши ихтиёрий эмлаш бошланади.