Варикоз — XXI-асрнинг энг тарқалган касалликларидан бири. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, варикозли веналар кенгайиши диагнози дунёнинг ҳар бир учинчи аёлида ва ҳар бир ўнинчи эркагида аниқланади. Варикознинг комплексли давоси дори воситаларини қабул қилишдан иборат. «Детралекс» венотониги томирлардаги муаммоларини енгишга ёрдам беради.

Варикоз — бу томирларнинг сурункали касаллиги. Соғлом веналарда қон мушаклар ва томирлар қисқариши туфайли кўтарилади, вена клапанлари эса унга қайтишга имкон бермайди. Варикозда клапанлар бўшашиб қолади. Улар бошқа зич «ёпилмайди». Қон туриб қолади ва яллиғланиш кучаяди.

Варикоз касаллигини эслаганда кўпчилик болдирларда бўртиб чиққан кўримсиз тугунларни тасаввур қилади. Бироқ, ушбу кўринишлардан олдин аксарият ҳолларда эътибор берилмайдиган белгилар юз беради.

Дастлабки босқичларда қуйидаги белгилар намоён бўлади:

  • тунда оёқлардаги томир тортишлар;
  • оёқларни увушиб қолиши ва санчиши;
  • қон томир тўрлари ёки «юлдузчалар» пайдо бўлиши;
  • тўпиқлардаги ачишиш;
  • ишишлар;
  • ҳаракатсизликдан ёки кун охирида кучаядиган оғриқ.

Кўпинча биз бу кўринишларга эътибор бермаймиз, лекин муаммо ҳал этилмаса, бу тромбофлебит ва трофик яраларга олиб келиши мумкин.

Ушбу хасталикка кўпинча кам ҳаракатли турмуш тарзини олиб борувчи, касбий фаолияти туфайли ўтиришга мажбур бўлган одамлар, оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи эркаклар чалинади.

Варикоз ва бавосил касаллигини даволаш учун препарат

Иккала касалликни ҳам замонавий дори-дармонлар билан даволаса бўлади. «Детралекс» венада қон туриб қолишини камайтиришга ёрдам беради. Унинг таркибида бир-бирининг таъсирини кучайтирувчи бешта ўсимлик бирикмалари (флавоноидлар) мавжуд. Веналарни тетиклаштирувчи таъсирга эга. 500 мг ёки 1000 мг дан таблеткалар шаклида ишлаб чиқарилади.

Ушбу ўзига хос препарат юқори технологияларни қўллаган ҳолда яратилган. У 100 дан зиёд тадқиқотларда ўрганилган. Микронизация туфайли восита тез сўрилади, вена (қон томири) деворига сингиб боради ва қабул қилинганидан сўнг бир соатдан кейин таъсир қилишни бошлайди.

Дори воситасини ишлатишдан олдин ёриқномани ўқиб чиқиш керак ва даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Товар сертификатланган.

«Детралекс» ҳақида қўшимча маълумотни Les Laboratoires Servier компаниясининг Тошкентдаги ваколатхонасидан олиш мумкин.

Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 21А, 314.

Батафсил маълумот учун: detralex.uz
Youtube: youtube.com/channel

Реклама ҳуқуқлари асосида.