16 июнь куни «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди, дея хабар бермоқда Huquqiy Axborot Telegram канали.

Фармонга кўра, эндиликда қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:

  • ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари;
  • ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;
  • нострификация тест синовлари.

Маълумотга кўра, 2021−2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган «imtihon.uz» веб-платформаси ишга туширилади.