XXI асрда яшаш ва ишлаш тафаккур, таъсирчанлик ҳамда ҳаракатнинг янги парадигмаларини талаб қилади. Шунинг учун ушбу дастур таълимни лойиҳалаш ва инновацион соҳаларда билим ва ижодий қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган. Дастур жамоат, хусусий ва нотижорат соҳаларидаги менежерлар, мураббийлар, ўқитувчилар ва бошқа мутахассислар учун мўлжалланган.

Ушбу соҳани тугатган магистрлар ўқув муҳитида, таълимдан ташқари фаолиятда ва жамоат лойиҳаларида янгилик маданиятини ривожлантиришга қодир бўлишади. Улар буни қуйидагича амалга оширишади:

  • трансформатив таълим учун фанлараро ёндашув ҳамда миллий ва глобал муаммоларга экологик барқарор ечимларни бериш учун ўқитиш усуллари ва технологияларини қўллаш орқали;
  • лойиҳа гуруҳлари раҳбарлари ва ўқув жараёнлари координаторларининг малакаларини ривожлантириш орқали;
  • педагогик ва бошқарув мақсадларида ижодий, инновацион фикрлашни рағбатлантириш ва ривожлантириш орқали;
  • касбий амалиётни ва лидерликни доимий равишда такомиллаштириш орқали.

МА EDIN дастури асосан ижодкорлик, дизайн тафаккурини (бизнес ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш методологияси) ҳамда мультимедиа ва трансформацион таълимни ривожлантиришга қаратилган. Буларнинг барчаси битирувчиларга таълим муҳитида турли хил етакчилик функцияларини бажаришга имкон беради.

Технология, ижодкорлик ва инновация МА EDIN`нинг асосий таркибий қисмидир, бу эса ўз навбатида магистрантларга ўқув лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун кенг кўламли техник воситалардан фойдаланишга имкон беради.

МА EDIN битирувчилари ўқув йили охирида қуйидаги кўникмаларга эга бўлишади:

  • ўқувчиларни дарс жараёнига тўлиқ жалб қилиш, янги дарс турларини яратиш, ўқув дастурларини тузиш, ўқитиш воситаларини тайёрлаш;
  • объектив баҳолаш учун топшириқлар тузиш, баҳолашни ўтказиш, барча талабаларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда дарсларни режалаштириш;
  • таълим соҳасидаги ижодий ва инновацион жараёнларни уйғунлаштириш;
  • ўқувчиларда танқидий фикрлаш ва мустақилликни ривожлантирадиган трансформацион таълимни ривожлантириш.

Ушбу йўналиш бўйича ўқиш истагини билдирувчилар лойиҳалаш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, баҳолаш, тадқиқот ва тақдимот қобилиятларини чуқур биладиган ўқитувчилар, таълим менежерлари ва бошқа ташкилот вакиллари бўлиши мумкин.

Университетнинг Тошкент филиалида дарс бериш учун АҚШ ва дунёнинг бошқа ОТМларидан тажрибали ўқитувчилар таклиф қилинган. Webster университетининг магистр даражаси бутун дунёда тан олинган ва Ўзбекистонда нострификацияни талаб қилмайди.

Ушбу платформа орқали ўқиш учун аризани тўлдиришингиз мумкин.
Teлефон: (+998) 93−151−61−03.
Батафсил маълумот учун: webster.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.