Ўзбекистон аҳолиси энди дунёдаги энг йирик электрон тижорат платформаларидан бири Amazon`да савдо қилишлари мумкин. Бу ҳақда компания платформасида сотувчилар тўғридан-тўғри рўйхатдан ўтиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати янгиланганида маълум бўлди.

Amazon`да савдо қилиш имконияти Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон учун ҳам очилди.

Америка платформасида сотишни бошлаш учун ўзбекистонлик тадбиркорлар рўйхатдан ўтишлари, ўз шахсий кабинетларини ўрнатишлари, тасдиқловчи ҳужжатларни қўшишлари, банк ҳисоб-рақами ва халқаро тўлов карталарини очишлари керак.

Amazon (Amazon.com, Inc.) — бу дунёдаги энг йирик электрон тижорат ва умумий булутли ҳисоблаш платформасига эга бўлган даромад ҳамда бозор капиталлашуви бўйича Америка компанияси ҳисобланади. Бош қароргоҳи Сиетлда жойлашган. Жефф Безос томонидан 1994 йил 5 июлда ташкил этилган.