Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда Ҳайит байрами учун пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Aсалли ноодатий қуш тили


Aгар сиз қарсилдоқ ва мазали қуш тилини ёқтирсангиз, унда уни ушбу рецепт бўйича тайёрлаб кўринг. Aсалли қиёмга эга ноодатий қуш тили — байрам дастурхони учун айни муддао.

«Муравейник»


"Муравейник" — бу оддий ва мазали ширинлик бўлиб, уни ҳар ким ўзига хос тарзда безатиши мумкин. Қолаверса ушбу пишириқ кўпчиликка болаликдан таниш.

«Фрезье» торти


Майин бисквит, пломбир музқаймоғини эслатувчи крем, қулупнай — буларнинг ҳаммаси француз қандолатчилари томонидан ўйлаб топилган «Фрезье» тортида мавжуд.

Чак-чак


Чак-чак кўп масаллиқларни талаб қилмайдиган, аммо жуда мазали егулик! Бу ширинлигимизни таъбингизга қараб ҳар хил ёнғоқлар, лола-қизғалоқ ёки қуритилган мевалар билан ҳам безатишингиз мумкин.

Сутда пиширилган бўғирсоқлар


Ширин ва мазали бўғирсоқларни Рамазон Ҳайит байрамида тайёрлаш қадим замонлардан берин давом этиб келадиган анъана ҳисобланади.

Ёнғоқли булочкалар


Оширма хамирдан тайёрланган ушбу булочкалар, сизни қизиқарли шакли ва оддий рецепти билан хурсанд қилишлари аниқ.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15