Хуршиджон Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

У бунга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Хуршиджон Аҳмедов Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Мутахассислиги минтақашунослик.

«Асакабанк» Фарғона вилоят бўлими мутахассиси, Марғилон шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси, Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.