Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолди. Ижтимоий тармоқларда метро йўловчилари бекат томон туннель бўйлаб пиёда кетишгани тўғрисида видео тарқалди.

Видеога кўра, йўловчилар туннел бўйлаб пиёда кетишмоқда. «Жуда бир ажойиб ҳолат метронинг ичидан юриш. 1400 сўмга шунча ҳолатни кўрсангиз бўлади», — дейди йўловчилардан бири.

Аввалроқ, Тошкент метрополитенида иккита поезд тўқнашиб кетгани, метронинг Сергели йўналишида поезд тўхтаб қолгани ҳамда «Пушкин» ва «Буюк ипак йли» станциялари ўртасида метро эшигининг очиқ қолгани ҳақида хабар берилган эди.