21 апрель куни Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган кафелардан бирида маст ҳолатдати икки киши ҳисобни тўламасликларини айтиб, кафе ишчисини дўппослаган, дея хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳодиса соат 18:30 ларда 35 ёшли Д.В амакиваччаси 46 ёшли Д.Б билан Олмазор тумани Қора-Қамиш ¼ даҳасида жойлашган кафеда маст ҳолатда ҳисобни тўламасликларини айтган. Улар кафе ишчиларини ҳақорат қилиб, ошхона пичоғи билан қўрқитган. Кафе ишчиси бўлган 45 ёшли Л.А. ни уриб дўппослашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.В ва Д.Б ларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.