Бухоро вилояти Пешку тумани Валфажир маҳалласида яшовчи, фуқаро Ж.Ф. (аёл) ўз онаси билан бирга энди дунёга келган фарзандини 8 млн сўмга сотмоқчи бўлган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фуқаролар тиббиёт муассасаси ҳудудида чақалоқни ўзга бир фуқарога келишилган нархда сотаётган вақтида қўлга тушган.

Ҳолат юзасидан туман ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан она ва қизга нисбатан Жиноят кодексининг 135-модда 2-қисми «е» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.