Олий Мажлис Сенати 24 апрель куни 14-ялпи мажлисида Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини қўшилган қиймат солиғидан озод қилишни назарда тутади, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев Ўзбекистонда ўсимлик ёғи истеъмоли ҳажми йилига 460 минг тоннани ташкил этиши, унинг ярми импорт ҳисобига қопланишини маълум қилди.

У жаҳон бозорида ўсимлик ёғи нархи йил давомида 86 фоизга, йил бошидан буён эса 21 фоизга қимматлашганини таъкидлади.

Қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига (вақтинчалик солиқ имтиёзлари) ўзгартиш киритилмоқда.

Жумладан, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда:

  • ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данаги импорти;
  • ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси ҚҚСдан озод қилинмоқда.

Бундан ташқари:

  • кунгабоқар ва пахта уруғига — божхона қийматининг 30 фоизи, бироқ 1 кг учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
  • кунгабоқар ёғига — 20 фоиз, бироқ 1 кг учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
  • пахта ёғига — 50 фоиз, бироқ 1 кг учун 0,5 доллардан кам бўлмаган миқдорда экспорт божи жорий этилмоқда.

Дастлаб Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасида импорт қилинган кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғи ва пахта ёғига экспорт божи ўрнига экспортни 50 фоизгача қисқартириш таклиф қилинган эди.

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ўсимлик ёғи ҚҚСдан озод қилиниши натижасида бюджетга 267 млрд сўмлик тушум тушмаслигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, солиқ маъмурчилигини яхшилаш ва қўшимча манбалар қидириш ҳисобига ҚҚСдан солиқлар тушуми 200 млрд сўмга оширилади.

2021 йил 1 январдан Ўзбекистон 73 номдаги товар импортига акциз солиқларини бекор қилган эди. Гап Буларга озиқ-овқат маҳсулотлари (20 турдаги товарлар — шарбатлар, пишлоқ, творог, маргарин, унли қандолат маҳсулотлари, колбаса ва шу каби гўшт маҳсулотлари), электротехника (35 турдаги маҳсулотлар — музлатгичлар, телевизорлар, газ плиталари, чангютгичлар, кир ювиш машиналари) ва бошқалар ҳақида кетмоқда.

Дилшод Султонов бу қонуний импорт учун шароит яратди ва қўшимча 235 млрд сўм йиғига имкон берди. Йил охирига қадар мазкур кўрсаткичнинг 1 трлн сўмгача ошиши кутилмоқда.

Молия вазири ўринбосари ушбу икки манба ҳисобига ўсимлик ёғи импортига ҚҚС бекор қилиниши сабабли бюджетга тушмайдиган маблағлар ўрни қопланади.

Аввалроқ Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев ҳукумат ўсимлик мойи бозорига марказлашган аралашув ва импорт учун транспорт харажатларини камайтириш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилган эди.

Қонун кучга кириши учун у президент томонидан имзоланиши лозим.