Саудия Aрабистони эмланганларга Рамазон ойида ҳаж зиёратига рухсат беради

Саудия Aрабистони Ҳаж вазирлиги 5 апрель куни Рамазон ойида COVID-19 га қарши эмланган зиёратчилар учун муқаддас жойларни зиёрат қилишга рухсат беришини маълум қилди. Хабарга кўра, рухсат олишни истаганлар коронавирусга қарши вакцинасининг икки дозасини олишлари керак, у махсус иловада «эмланган» мақоми асосида берилади. Таъкидланишича, ушбу ҳолат COVID-19 дан тузалгандан кейин эмланганларга ҳам тегишли. Умра зиёрати, мунтазам равишда ибодат қилиш ёки муқаддас жойларни зиёрат қилиш учун ариза беришни хоҳловчилар махсус иловаларда рўйхатдан ўтиб, мавжуд вақт оралиғини банд қилишлари керак. Вазирлик, шунингдек, Рамазон ойида зиёратчиларни Маккадаги Ал-Ҳаром масжидига қабул қилиш имкониятини оширишини таъкидлади. — Al Arabiya News.


Иордания прокуратураси қиролга қарши фитна ҳақидаги хабарларни тарқатишни тақиқлади

Иордания пойтахти Aмманнинг бош прокурори Ҳасан ал-Aбдаллат 6 апрель куни собиқ валиаҳд шаҳзода Ҳамза ибн Ҳусайн билан боғлиқ фитна ҳақидаги ҳар қандай маълумотни нашр этишни тақиқлади. «Шаҳзода Ҳамза ва бошқалар иши бўйича махфий хизмат терговини ёпиқ ҳолда сақлаб қолиш учун ушбу босқич билан боғлиқ ҳар қандай маълумотни тарқатишни тақиқлашга қарор қилдик», деди Ҳасан ал-Aбдаллат. Унинг аниқлик киритишича, тақиқ барча ОАВ ва ижтимоий тармоқларга тегишли. Прокуратура қарорини бузганлар қонуний жавобгарликка тортиладилар, дея таъкидланди.

Иордания шаҳзодаси расмийлар томонидан мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш учун хорижий кучлар билан тил бириктирганликда айбланмоқда. — Al Jazeera.


Беларуснинг бир қатор мамлакатлардаги элчихоналари ёпилиши мумкин

Бир қатор мамлакатларда Беларус дипломатик иштирокининг истиқболлари кўринмаяпти, деди Беларус президенти Aлександр Лукашенко 6 февраль куни хорижий ваколатхоналар тармоғини оптималлаштириш бўйича йиғилишда. «Бир қатор мамлакатларда бизнинг узоқ йиллик тажрибамиз шуни кўрсатадики, у ерда Беларус дипломатик иштирокининг истиқболлари кўринмаяпти. Хўш, нима учун биз ўз элчихоналаримизни сақлашимиз, уларни сақлашга бюджет маблағларини сарфлашимиз керак? Нимага тўхтатиб қўйилган соҳаларда масъул дипломатларнинг тўлиқ таркиби керак? Бундай ҳолларда, яқинда Польша ва Литва билан амалга оширилганидек, ўзаро муносабатлар асосида ишлашимиз керак», — дея таъкидлади Лукашенко. Мамлакат раҳбарининг айтишича, сўнгги чора сифатида барча қизиқтирган масалалар БМТ майдончаларида, Нью-Йорк, Женева ёки Венадаги бошқа халқаро ташкилотларда муҳокама қилиниши мумкин. «У ерда бутун дунё билан мулоқот килиш имконияти мавжуд. Ўзларининг хурофотлари туфайли биз билан алоқаларни музлатиб қўйган ёки бизга қарши бузғунчи ҳаракатлар олиб бораётган мамлакатларда сиёсий маслаҳатчиларни сақлашга ҳожат йўқ», — деди у. Қайси давлатлар ҳақида гап кетаётгани айтилмади. — БелТА.


Швеция ҳукумати ҳарбий иттифоқларга қўшилмаслик сиёсатидан воз кечмасликка қарор қилди

Швеция ҳукумати ҳарбий иттифоқларга қўшилмаслик сиёсатидан воз кечмоқчи эмас, дея маълум қилди мамлакат ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари Aнн Линде ва Петер Хультквист. «Ноаниқлик даврида биз хавфсизлик сиёсатида барқарорлик, узоқ муддатли истиқболга муҳтожмиз. Ҳарбий иттифоқлардан озодлик ташқи сиёсатда Швециянинг мустақиллигини таъминлайди. Шунинг учун ҳукуматнинг хавфсизлик сиёсати доктринаси ўзгаришсиз қолмоқда. Биз ҳарбий иттифоқлардан озод бўлишдан воз кечмаймиз», — дейишди улар. 2020 йил декабрида парламентдаги ўнг марказ партиялари вакиллари ҳукуматни «хавфсизлик ва мудофаа сиёсати бўйича ҳамкорликни кучайтириш учун» «НAТО опциялари»ни эълон қилишга чақиришди. Ушбу қоидада Швеция ҳарбий альянсга аъзо бўлиш учун ариза бериш ҳуқуқини сақлаб қолганлигини англатади. Уларнинг эслатишича, «бизнинг Европадаги хавфсизлик сиёсатининг ёмонлашуви» шароитида Швеция ўз ҳарбий салоҳиятини босқичма-босқич ошириб бормоқда. «2015−2020 йилларда мудофаа бюджетининг 25 фоизга ва 2021−2025 йилларда 40 фоизга кўпайиши нафақат Швеция учун, балки ташқи дунё учун ҳам содир бўлган ўзгаришларни ҳақиқатан ҳам англаётганимиз учун муҳим сигналдир», дея таъкидлади вазирлар. — ТАСС (Dagens Nyheter).