«ҳаж» тегли мақолалар


Очиқ эълон қилиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кейгайтирилди
28 ноябр 2023, 10:13

Очиқ эълон қилиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кейгайтирилди

Президент фармони билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кенгайтирилди. 1 декабрдан «Ҳаж»га бориш учун навбатда турганлар, болаларни «боғча»га қабул қилиш бўйича аризалар навбати ва яна 3 турдаги маълумотлар ҳам очиқ эълон қилинади.

Фарғонада фуқароларни Ҳажга юбориш учун 10 минг доллар олган туристик фирма ходими ушланди
9 июн 2023, 11:06

Фарғонада фуқароларни Ҳажга юбориш учун 10 минг доллар олган туристик фирма ходими ушланди

Фарғона шаҳридаги туристик фирма ходими раҳбарининг кўрсатмаси асосида фуқародан Ҳажга юбориш эвазига 20 минг доллар талаб қилиб, шундан 10 минг доллар олгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Марғилон ва Андижонда ноқонуний равишда фуқароларни Ҳажга юборишини айтиб, пул олган шахслар ушланди
7 июн 2023, 18:00

Марғилон ва Андижонда ноқонуний равишда фуқароларни Ҳажга юборишини айтиб, пул олган шахслар ушланди

ДХХ томонидан Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларнинг ишончига кириб, Ҳаж зиёратига юбориш эвазига пул олган шахслар қўлга олинди.

Саудия Арабистони Ҳаж зиёратига қўйилган коронавирус чекловларини бекор қилди
10 январ 2023, 12:55

Саудия Арабистони Ҳаж зиёратига қўйилган коронавирус чекловларини бекор қилди

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирининг маълум қилишича, коронавирус сабаб қўйилган чекловлар бекор қилинди. «Ҳаж зиёратига келувчилар сони пандемиягача бўлган даражага қайтади, ёш чекловлари бўлмайди», — деди вазир.

Ўзбекистонликлар учун ҳаж квотасини икки баробар — 24 минггача ошириш бўйича келишувга эришилди
29 сентябрь 2022, 19:16 1

Ўзбекистонликлар учун ҳаж квотасини икки баробар — 24 минггача ошириш бўйича келишувга эришилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия учрашувида ўзбекистонликлар учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар — 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Саудия Арабистони зиёратчилар саёҳатини осонлаштиришга мўлжалланган Nusuk платформасини ишга туширди.
29 сентябрь 2022, 18:05

Саудия Арабистони зиёратчилар саёҳатини осонлаштиришга мўлжалланган Nusuk платформасини ишга туширди.

Саудия Арабистони дунё бўйлаб зиёратчиларнинг саёҳатини осонлаштириш учун мўлжалланган Nusuk интеграциялашган рақамли платформа бўлган Нусукни ишга туширди. У орқали визага ариза топшириш, меҳмонхона ва рейсларни брон қилиш мумкин.

Ҳаж ва умра нархини арзонлаштириш муҳокама этилди
28 сентябрь 2022, 21:06

Ҳаж ва умра нархини арзонлаштириш муҳокама этилди

Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Дин ишлари қўмитаси ва Мусулмонлар идораси раҳбарлари билан учрашувда ҳаж ва умра хизмати сифатини ошириш, зиёрат нархини арзонлаштириш муҳокама этилди.

«Умра» сафари харажатлари ошиши мумкин — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
19 март 2022, 17:11

«Умра» сафари харажатлари ошиши мумкин — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беришича, Саудия Арабистонида меҳмонхона ва бошқа турдаги сервисларга талаб ошгани, қолаверса, Рамазон ойида ташкил этиладиган «Умра» тадбирлари ҳам нарх-навога таъсир кўрсатади. Шунга кўра, ҳар бир зиёратчи учун белгиланган суммага қўшимча тўлов қилиниши мумкин.

17 майдан «Ҳаж» ва «Умра» сафарига рухсат берилиши мумкин — Дин ишлари бўйича қўмита
7 апрель 2021, 12:13

17 майдан «Ҳаж» ва «Умра» сафарига рухсат берилиши мумкин — Дин ишлари бўйича қўмита

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Камилов 17 май санасидан «Ҳаж» ва «Умра» сафарларига рухсат берилиши мумкинлигини қайд этди. У сафар масаласи Саудия Арабистонидаги эпидемиологик вазият барқарорлашишига боғлиқлигини қўшимча қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 апрель 2021, 21:33

Жаҳон янгиликлари дайжести

Саудия Aрабистонида эмланганларга Рамазон ойида ҳаж зиёратига рухсат берилгани, Беларуснинг бир қатор мамлакатлардаги элчихоналарининг ёпилиши мумкинлиги, Иорданияда қиролга қарши фитна ҳақидаги хабарларга тақиқ қўйилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Саудия Арабистони коронавирусга қарши эмланган зиёратчиларни ҳаж сафари учун киритади
2 март 2021, 12:23

Саудия Арабистони коронавирусга қарши эмланган зиёратчиларни ҳаж сафари учун киритади

Саудия Арабистони ҳукумати коронавирусга қарши эмланган инсонларга кичик ва катта ҳаж зиёратлари учун рухсат беришга қарор қилди. Мамлакат ўтган йил ноябридан 50 ёшдан катта бўлмаган зиёратчиларни манфий натижали ПЗР-тест билан Умра зиёрати учун киритишни бошлаган эди.

Ҳаж ва Умра зиёратини фақат Мусулмонлар идораси ташкил этиши таклиф этилмоқда
10 ноябр 2020, 17:36 1

Ҳаж ва Умра зиёратини фақат Мусулмонлар идораси ташкил этиши таклиф этилмоқда

Ҳаж ва Умра зиёратини фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилиши таклиф қилинмоқда. Таклифга биноан, Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг ушбу тадбирларини ташкил этишига йўл қўйилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг