«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда Наврўз байрами учун ноодатий таомлар рўйхатини тақдим этади.

Aсалли ноодатий қуш тили


Aгар сиз қарсилдоқ ва мазали қуш тилини ёқтирсангиз, унда уни ушбу рецепт бўйича тайёрлаб кўринг. Aсалли қиёмга эга ноодатий қуш тили — байрам дастурхони учун айни муддао.

Туршак ва олхўрили рогаликлар


Қуритилган мевалар билан тўлдирилган рогаликлар юмшоқ ва қарсилдоқ бўлиб чиқиб, шакарсиз ҳам жуда мазали бўлади. Бундай рогаликлар учун хамир рецепти эса жуда оддий.

Ўзбекча ёпган нон


Ёпган нон — Марказий Осиё халқларининг анъанавий нонидир. Ҳеч қандай байрам ўзбекча ёпган нонсиз ўтмайди. Бугун эса уни оддий газ печида пишириш қанчалик осонлигини кўрсатамиз, улар тандирда пишгандай қарсилдоқ, бир хил тиниқ, пахмоқ бўлиб чиқади.

Байрамона ош ва айрон


Ушбу паловни «Байрамона» деб аташлари бежизга эмас — ахир бу таом байрамона дастурхонга тўлиқ лойиқдир. Aммо паловни мазали қилб пишириш учун сиз бир нечта сирларни билиб олишингиз керак.

«Баҳор» салати


Ушбу фойдали ва мазали салатни редиска, шивит ва кўк пиёздан фойдали салат тайёрлаш мумкин. Байрам дастурхони учун у айни муддао бўлади.

Оддий хамирдан сомса


Кўкатли сомсани фақатгина қатламали хамирдан тайёрлаш шарт эмас. Юпқа қилиб ёйилган оддий хамирдан у янада мазалироқ бўлиб пишади. Унинг ичидаги қиймасидан рохатланишингизга эса ҳеч нима ҳалақит қила олмайди.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15