Сўнгги ҳафта давомида Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиб бораётгани кузатилмоқда. Жумладан, 14 март куни жами 111 та, 15 март куни 65 та янги ҳолат кузатилган. 24 декабрдан бери касалланишлар статистикаси биринчи бор 100 тадан ошди.
14 мартдан бошлаб бир қанча чекловлар яна қайта тиклана бошлади. Хусусан, 16 мартдан Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактаблар онлайн ўқиш режимига ўтказилади. Бунга ушбу туманларда касалланишлар кескин ошгани сабаб бўлган.
Бундан ташқари, 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирлар вақтинча тўхталиши мумкин.
Коронавирус атрофидаги гап-сўзлар жонлана бошланиши билан ижтимоий тармоқларда, жумладан, Twitter`да турли сарказмли фикр-мулоҳазалар урчиб кетди. Энг сара твитларни йиғиб чиққан ҳолда, уни сизга тақдим этишга қарор қилдик.
Блогер Хушнуд Худойбердиевнинг ёзишича, шу кунларда мамлакатга 650 мингта вакцина келади:
Эрта-индин 650 мингта вакцина келади Ўзбекистонга. Текинга, COVAX доирасида.
— Xushnud Xudoyberdiyev (@xushnudbeck) March 15, 2021
Бошқа бир фойдаланувчининг айтишича, бу катта партияда харид қилинган вакцинани сотиш усули:
Ўйлашимча, вакцина олишга ҳеч кимда хоҳиш йўқ, лекин булар «катта партия» олиб қўйган. Энди уни сотиш керак?! Лекин қандай қилиб??? Албатта қайта карантин (вахима) қилиб.
— ШОХРУХ (@SHOHiRUH) March 15, 2021
Яна бир тармоқ фойдаланувчиси юқоридаги фикрга қўшилган:
Карантин қайтаркан деган ваҳима тарқатиляпти. Вакцинани сотишга тайёргарлик шекил
— mansurov_ (@mansurovn_) March 14, 2021
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, одамлардаги антитаначалар ўз кучини йўқотмоқда:
июль-сентябрда орттирилган иммунитетлар ва антитаначалар кучи ўзининг кучини йўқотиб тугатаяпти
— bakiroo (@the_bakiroo) March 15, 2021
Бу бўйича видеоселектор бўлади деган фикрлар ҳам йўқ эмас:
Яқинда коронавирус, карантин ва эмлаш бўйича видеоселектор бўлади…
— Mufasa (@Mufasa_mh) March 15, 2021
Хушнудбекнинг твитига ёзилган изоҳлардан бирида унга савол бериляпти:
Одамларни шунга тайёрлашяптими, ваҳима кўтариб? Осонгина вакцинацияга рози бўлишсин деб, Astra Zaneca европада таъқиқланди
— Musaffo_ (@Mister_X_Y_Z) March 15, 2021
Twitter фойдаланувчиларидан бири март ойи номини ўзгартиришни таклиф қилди:
Март ойини номини ўзгартирсак, масалан «коронавирус"ми, ёки «карантин» дебми?
— Хушнозанинг иддаолари (@xushnoza01) March 15, 2021