Ўзбекистонда «Кёнгнам банки» (Жанубий Корея) ваколатхонаси аккредитация қилинди, дея хабар берди Марказий банк.

Ваколатхона молиявий саводхонликни оширишга, шунингдек, Жанубий Кореянинг илғор тажрибаларини Ўзбекистондаги банк-молия тизимига киритишга ёрдам беради.

«Кёнгнам банки» 1970 йилда ташкил этилган бўлиб, BNK Financial Group таркибига киради. Банк ўзини Жанубий Кореянинг етакчи маҳаллий банкларидан бири сифатида тавсия этиб келмоқда.