Президент Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Фарғонадаги Шодиёна ва Намангандаги Бунёдкор маҳаллаларидаги вазиятга изоҳ берди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

«Шодиёна (Фарғона) ва Бунёдкор (Наманган) маҳаллаларидаги вазият бу — президент сиёсатига хиёнат. Наманган ҳокими маҳаллада яшаш учун кўчиб ўтгани кўпчиликка ёқмайди… Унинг олдига кунига 50 нафар аёл келмоқда. Бу уларнинг муаммолари йиллар давомида ўз ечимини топмаганидан далолат», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент вилоятлар ҳоким ва прокурорларига ўзини ўрнак қилиб кўрсатиб, «қуйидаги» муаммоларни тушуниш ҳамда вазифа ва топшириқларни «тўғрироқ» белгилаб олиш учун ҳеч бўлмаганда бир ойга маҳаллаларга яшаш учун кўчиб ўтишни таклиф қилди.