Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга расмий ташриф уюштиради, дея хабар берди Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ташриф қачон уюштирилиши ҳозирча маълум қилинмаган.

22 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев ўртасида видеоконференция кўринишида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатда ташрифга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

24 февраль куни Қирғизистон президенти илк расмий ташриф билан Россияга учди.

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров Қирғизистон президенти сифатида январь ойи охирида иш бошлаган эди.