ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан ишга туширилган ушбу Call-марказга «1173» қисқа рақам орқали мурожаат қилиш мумкин. Бу хақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Call-марказнинг асосий вазифаси сайёҳларнинг мурожаатларини телефон орқали қабул қилиш ва ички ишлар органлари ваколатлари доирасида уларга тезкорлик билан зарурий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.

Call-марказ замонавий ахборот-коммункацион технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ИИБлари хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари навбатчилик қисмлари билан боғланган.

Мазкур рақамга республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқ қилиш мумкин. Call-марказнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларида 24 соат хизмат кўрсатади.