Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, Акбар Шукуров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди.

Бундан аввал Акбар Шукуров Жиззах шаҳар ҳокими бўлган ва январь ойида бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан ўз вазифасидан озод этилган эди.

Унинг ўрнига Жиззах шаҳар ҳокими этиб Комил Холмуродов тайинланган.