Олдинроқ ижтимоий тармоқларда электрон газ ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш ёки камайтиришни таклиф этаётган фирибгарлар ҳақида хабарлар тарқалди. Айни пайтда АСКУГ доирасида республика бўйлаб ўрнатилган Ōsten газ ҳисоблагичларида бундай ишларни техник жиҳатдан амалга ошириб бўлмайди. Истеъмолчилар ҳисоблагичдан ўтган газ миқдори учун тўлов амалга оширади.

Фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу ҳисоблагичларни масофавий тарзда бошқалар томонидан ишга тушириб бўлмайди. Уни фақат бошқариб бўлади.


Шунинг учун истеъмолчи шахсан ўзи шахсий телефонига келган махсус кодни киритиши керак. Шу орқали ақлли ҳисоблагич фаоллаштирилади газ узатиш қайта тикланади.

TEXNOPARK қарздорлик тўланганидан сўнг Ōsten электрон газ ҳисоблагичларини қайта ёқиш бўйича қисқа йўриқномани тақдим этади.

Ҳозирги кунда газдан қарздорлиги бўлган хонадонларнинг электрон газ ҳисоблагичларини масофадан туриб ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Қарздорларнинг электрон газ ҳисоблагичлари махсус клапан орқали ўчирилади.


Қарздорлик бўйича тўлов ўтказилганидан сўнг, истеъмолчига махсус код юборилади. Махсус код келгандан сўнг, уни электрон газ ҳисоблагичига киритиш керак бўлади. Шундан сўнг хонадонга газ қайтиб келади. Яқинларнинг ва шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳисоблагични ишга туширишдан аввал хонадондаги ускуналарда (газ печи, газ жўмраклари) газ ўчирилганини текшириш шарт. Ушбу жараён электрон газ ҳисоблагичларининг йўриқномасида (паспорт) ҳам тўлиқ тушунтирилган.

Агар йўриқномада берилган маълумот барча саволларингизга жавоб бермаса ёки клапанни оча олмаган бўлсангиз, TEXNOPARKнинг махсус веб-саҳифасида жойлаштирилган видео йўриқнома орқали керакли маълумотларни олишингиз мумкин.


Шунингдек, электрон газ ҳисоблагичларида носозликлар юзага келса ёки саволлар туғилганда, 104 ёки +(998) 71−210−70−70 телефон рақами орқали Технопаркнинг алоқа-маркази билан боғланиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.