Президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизматига ёшлар муаммоларини тизимли равишда ўрганиш вазифасини топширди. Бу ҳақда 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Газеты.uz»мухбири.

«Бугунги кунга қадар Бухоро вилояти, Жиззах, Навои, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилояти ва пойтахтда 50 мингга яқин ёшлар билан тўғрима-тўғри мулоқот ўтказилди. Билдирилган таклиф ва истаклар асосида туман ва шаҳарлар кесимида ёшлар дастури тасдикланди. Ушбу дастурларнинг ижроси ҳамда ёшларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли ўрганиш ва мувофиклаштириш вазифаси Давлат хавфсизлик хизматига юклатилди», — дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев.

Жойлардаги ўрганишлар ёшлар ўртасида муаммоларни аниқлаш ва тизимли ҳал этиш борасида ҳалигача кўплаб камчиликлар сақлниб қолинаётгани қайд этилди.