Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамованинг маълум қилишича, Ўзбекистон бўйича мавжуд жами 10 008 та умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб интернатларининг 3310 таси табиий газ манбалари орқали иситилмоқда. Шунингдек, мактабларнинг 23 таси — суюқ ёқилғи, 6671 таси — кўмир (брикет), 4 таси — электр токи орқали иситилади.

Уларнинг иситилиш тури қуйидагича:

  • 1036 та мактаб — марказлашган иссиқлик тармоғи орқали,
  • 8 810 таси — локал иситиш тармоғи орқали;
  • 162 таси — қўлбола (буржуй) печлар орқали.

Жами 1196 та мактаб филиалининг 118 таси — табиий газ, 1 таси — суюқ печ ёқилғиси, 1062 таси — кўмир (брикет) ёқилғиси, 15 таси — электр токи манбаларидан фойдаланиб иситилади.

«Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори. Чунки қўлбола печлар синф хоналарининг ички қисмига, ўқувчиларга яқин қилиб ўрнатилган», — деди Лайло Рустамова.