ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 01:02 да Афғонистонда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 36,43 градус шимолий кенглик; 70,64 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 552 км.

Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида ҳам сезилган:

  • Тошкент : 552 км, 2−3 балл.
  • Наманган : 516 км, 2 балл.
  • Андижон : 506 км, 2 балл.
  • Фарғона : 451 км, 2 балл.
  • Гулистон : 479 км, 2 балл.
  • Жиззах : 477 км, 2 балл.
  • Самарқанд : 482 км, 2−3 балл.
  • Бухоро : 658 км, 2 балл.
  • Термиз : 312 км, 3 балл.
  • Қарши : 505 км, 2 балл.
  • Навоий : 613 км, 2 балл.