Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2020−2021 йилларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими сифатида ишлаган Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод тумани ҳокими бўлди.

У 2017−2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

14 январь куни Юнусобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Раҳмонбек Усмонов транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.