Юнусобод тумани Локомотив парки ёнидаги темир йўл кесишмасида шлагбаумни айланиб ўтишга уринган «Nexia» автомобили ҳайдовчиси 30 ёшли Э. К. кутилмаган манёвр сабаб 32 ёшли Ў. Т. бошқарувидаги «Lacetti» билан тўқнашган.

Воқеа 10 январь куни тахминан соат 17.30 да, иккала ҳайдовчининг ҳам темир йўл светофорининг тақиқловчи белгиси ва туширилаётган шлагбаумни менсимагани оқибатида содир бўлган.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра иккала ҳайдовчи ҳам ҳушёр бўлишган. Воқеа сабабли ҳеч ким жабр кўрмади.

ЙҲХБ ходимлари томонидан иккала ҳайдовчига ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.