Жиноят-процессуал кодексида биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича апелляция шикоятларини бериш муддатлари 20 кундан 1 ойга қадар узайтирилмоқда. Бу ҳақда Олий суд мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бундан ташқари, апелляция тартибида шикоят беришнинг ўтказиб юборилган муддатларини тиклаш асослари кенгайтирилмоқда. Кассация тартибида шикоят бериш муддатлари амалдаги 6 ойдан фарқли равишда 1 йилга ўзгартирилди.

Маълум қилинишича, тикланиши мумкин бўлган муддатга чегара мавжуд эмас, тарафлар ҳар қанча муддат ўтганидан кейин ҳам ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.