14 декабрь куни Россия тинчликпарвар кучлари воситачилиги билан асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. 44 нафар арман асирлари Озарбайжондан Арманистонга олиб келинди, дея Арманистон бош вазир ўринбосари Тигран Авинян сўзларига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

Ушбу босқичда Қизил хоч ва Озарбайжон томонидан асирлиги тасдиқланган арманлар қайтиб келмоқда.

Худди шу куни Қорабоғдаги тинчликпарвар кучларнинг қўмондони Рустам Мурадов шахсий назорати остида 12 нафар озарбайжонлик асирлар Россия самолёти билан Бокуга етказилган ва Озарбайжон расмийлари вакилларига топширилган.

Икки ҳафта давомида Қорабоғдаги рус тинчликпарварлари қўмондони Муродов Боку ва Ереван билан «барчани барчага» тамойили остида асирлар алмашинуви тўғрисида интенсив музокаралар олиб борди.