12 декабрь куни Юнусобод туманида шахси номаълум ёши тахминан 35−40 лардаги осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ижтимоий тармоқларда тарқалган бу ҳақдаги хабарга муносабат билдирди.

Ҳодиса туманнинг Ҳисор кўчасида содир этилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода фақатгина одамларнинг гавжум бўлиб тургани акс этган бўлиб, изоҳда «Шаҳристон» бекатида одам ўлдириб кетилгани айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.