Интерполнинг онлайн фирибгарларга қарши операцияси давомида 20 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди

Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазирлиги кўмаги билан Интерпол томонидан мувофиқлаштирилган телефон ва интернет фирибгарликларига қарши кураш бўйича йирик халқаро операцияси 20 мингдан зиёд одамнинг ҳибсга олиниши ва 150 млн доллардан зиёд маблағ мусодара қилиниши билан якунланди. Махсус операция 1 сентябрдан ноябрь охирига қадар 35 та мамлкатда ўтказилиб, қуйидаги натижаларни берди: 10,3 минг манзилда тинтувлар ўтказилди, 21,5 минг операторлар, фирибгарлар ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштиришга алоқадор шахслар ҳибсга олинди, 310 та банк ҳисоб рақамлари блокланди, 153,9 млн доллар мусодара қилинди. — INTERPOL.

Олма-Отада аломатларсиз бўлган коронавирус беморлари ҳам касалхонага ётқизилади

Коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфини камайтириш учун Олма-Ота шифокорлари COVID-19 юқтирганларнинг ҳаммасини, шу жумладан аломатсиз ва вируснинг енгил шаклини бошидан кечираётганларни касалхонага ётқизишларини эълон қилишди. «Олма-Ота соғлиқни сақлаш бошқармаси, коронавирус инфекциясига чалинган барча касалларни яккалаш ва даволашни бошлашга кўрсатма берди», — деди шаҳар бош санитар шифокори Жандарбек Бекшин. Унга кўра, аломатсиз ва енгил касал бўлганлар учун уй карантини ўз самарасини кўрсатмади ва ҳатто юқтиришнинг асосий манбаларидан бирига айланди. Маълумотларга кўра, касалланганларнинг 35−36 фоизи уй шароитида коронавирус инфекциясини юқтирган. — Интерфакс.

Бразилия авиакомпанияси дунёда биринчи бўлиб Boeing 737 МAХ рейсларини қайта тиклайди

Бразилиянинг Gol авиакомпанияси дунёда биринчи бўлиб Boeing 737 МAХ самолётларида тижорат парвозларини тиклайди. 2019 йилнинг баҳорида ушбу самолёт авиаҳалокатлар сабабли тижорат мақсадида ишлатилиши тўхтатилган эди. 9 декабрь кунидан бошлаб компания ушбу турдаги самолётларда парвозларни амалга оширади. Жорий йил охиригача Gol ўзининг барча еттита Boeing 737 МAХ самолётларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Aвиакомпания 20 ой давомида ушбу самолётларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни синчковлик билан ўрганиб чиққанлигини айтди. — O Globo.

Илон Маск Техасга кўчди

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Калифорниядан Техасга кўчди. Бунга Маскнинг Техасда янги Tesla заводи қурилаётганини ва Калифорния ҳокимиятининг тадбиркорларга нисбатан салбий сиёсати сабаб бўлди. Маскнинг сўзларига кўра, аввалги авиакомпаниялари, бошқалар сингари, ўз фаолиятини Калифорниядан бошқа штатларга кўчиришди. — The Wall Street Journal.

Россия собиқ президентларига умрбод даҳлсизлик ҳуқуқи берилди

Давлат думаси депутатлари Россия Федерацияси собиқ президентларининг даҳлсизлигини кафолатловчи қонунни қабул қилишди. Унга кўра, собиқ президентнинг жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги, унга нисбатан ҳибсда ушлаб туриш, сўроқ қилиш, тинтув ўтказиш каби чоралар қўлланмаслиги кафолатланади. — Газета.uz