Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги вакиллари 58 ёшли Ўзбекистон фуқароси бир йил давомида меҳнат эксплуатациясига учрагани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Ақтўбе вилоятидаги деҳқон хўжалиги раҳбари эркакнинг ҳужжатларини олиб қўйиб, жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилган. Ўзбекистон фуқароси молхонада яшаб, мол боққан.

Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг 128-моддаси «Одам савдоси» бўйича судгача тергов олиб борилмоқда, дея таъкидлади ИИВ вакиллари брифингда.