Бразилиянинг Anvisa соғлиқни сақлаш назорати агентлиги «жиддий ҳодиса» сабабли Хитойнинг Sinovac лабораторияси томонидан ишлаб чиқилган Coronavac вакцинаси синовларини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Globo хабар бермоқда.

Anvisa 29 октябрь куни синовларнинг иштирокчиларидан биридан вакцинанинг ён таъсири ҳақида маълумот олди, воқеа тафсилотлари келтирилмаган.

«Жиддий ҳодисалар», деб беморнинг ўлими ёки ўлим таҳдиди, ногиронлик, госпитализация, клиник аҳамиятга эга бўлган ҳодиса тушунилади.

Аввалроқ Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичи 5 мингга яқин ўзбекистонликда ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитой Фанлар Академияси билан Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical томонидан ишлаб чиқарилган вакцинани учинчи босқич клиник синовларини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида келишиб олган эди.