Бухоро вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора олаётган пайтида ушланган. Ушбу хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz» га тасдиқлади.

Хабар берилишича, вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Қ.Р. «О.» МЧЖ раҳбари М. дан Бухоро шаҳар ИИБ томонидан карантин қоидаларига риоя қилинмаганлиги ҳолати юзасидан расмийлаштирилган далолатнома бўйича жарима тайинламаслик эвазига 400 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Р. га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (мансабдор шахснинг ўз мавқеидан фойдаланиб, тамагирлик йўли билан пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.