«Онлайн мактаб» лойиҳасига энди хорижлик мутахассислар жалб этилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, ушбу лойиҳа доирасида тасвирга олинаётган умумтаълим мактабларнинг юқори синф ўқувчилари учун инглиз тили дарсларини ўтишга Маданият ва таълим масалалари бўйича америкалик атташе таклиф этилди. Энди ўқувчиларда инглиз тилини хорижлик мутахассисдан ўрганиш имконияти пайдо бўлди.

Америкалик мутахассис ўқувчиларга тил ўрганишнинг осон ва самарали йўллари орқали инглиз тилини ўрганишларида кўмаклашади. Бу эса ўз навбатида уларнинг чет тилини ўзлаштиришларида ижобий самара беради.

ХТВ матбуот котибининг «Газета.uz»га маълум қилишича, хориждан яна бошқа ўқитувчилар ҳам жалб этилиши кутилмоқда.