Унда Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг биринчи ўринбосари Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович номзоди кўриб чиқилди, дея хабар берди ЎзА.

Депутатлар томонидан Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди. Эндиликда у соғлиқни сақлаш вазири лавозимига бош вазир тақдимоти ва президент фармони асосида киришиши мумкин.

Алишер Шодмонов.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Қаюмович Шодмонов соғлиқни сақлаш вазири сифатида 2017 йил февраль ойидан бошлаб ишлаб келмоқда. Абдуҳаким Хожибоев эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига 2020 йил июлида тайинланган эди.