Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 20 октябрь кунидан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 7,28 сўмга кўтарилиб, 10 371,76 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 101,33 сўмга пасайди ва 12 153,63 сўм деб баҳоланмоқда;
  • 1 Рубль 1,84 сўмга арзонлади ва 133,19 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 24 сўмга қимматлаб, жами 10 364 ташкил қилганди.