Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 13 октябрь кунидан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 24,80 сўмга кўтарилиб, 10 364,48 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 144,09 сўмга қимматлади ва 12 254,96 сўмга баҳоланмоқда;
  • 1 Рубль 2,76 сўмга кўтарилди ва 135,03 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 18 сўмга қимматлаб, жами 10 339 сўмни ташкил қилганди.