«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари Улуғбек Абраев 14 октябрь куни оғир хасталикдан 39 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди уюшма матбуот хизмати. «Газета.uz» манбасига кўра, марҳумда COVID-19 асоратлари бўлган.

Улуғбек Абраев 1980 йил 26 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида таваллуд топган. 2003 йил Тошкент молия институтини магистратура йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилдан Марказий банк ҳузуридаги пул-кредит сиёсати маркази пул муомаласини таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлимида бошлаган. 2004−2018 йилгача Марказий банкда турли лавозимларда меҳнат қилган. 2019 йилда АТ «Пойтахтбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йилдан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.